
Ўзбек рэп саҳнасининг энг таниқли вакилларидан бири Шохрух 31-октябрь куни “Тобора” номли янги қўшиғини тақдим этди. Премера ижодкорнинг YouTube канали ва барча йирик мусиқий платформаларда бир вақтнинг ўзида эълон қилинди.
Қўшиқ ҳақида ҳозирча кўп маълумот берилмаган. Унинг сўз ва мусиқаси муаллифи кимлиги сир тутилмоқда. Шунга қарамай, “Тобора” қисқа фурсатда тингловчилар орасида машҳурликка эришиши кутилмоқда.
Трек Шохрухнинг олдинги ишларига қараганда сокинроқ ва ҳиссиётга бой тарзда ёзилган. Унда умидсиз ошиқнинг ички кечинмалари, севгидаги изтироб ва танлов олдидаги иккиланма ҳолатлар акс этган.
Қўшиқдаги энг эсда қоларли сатрлардан бири — “Иккинчи марта қилинган хато, хато эмас, бу танлов” — Шохрух ижодининг фалсафий, ҳаётий оҳангини кўрсатиб турибди.
Аввалроқ “Ҳафта артисти” рукнида Шохрухнинг мусиқий фаолияти, саҳнадаги услуби ва ўзига хос овози ҳақида сўз юритилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 1-ноябрь куни Шохрух “Ҳумо Арена”да катта концерт дастури билан чиқиш қилади. Бу концертда “Тобора” қўшиғи ҳам илк бор жонли ижрода янграйди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!