Тошкентда 24 квадрат метрлик уйга 35 киши ёзилган

1 дақиқа ўқиш399
Тошкентда 24 квадрат метрлик уйга 35 киши ёзилган

Пойтахтда уй-жой ижараси билан боғлиқ ҳайратланарли ҳолат аниқланди, деб хабар берди Давлат солиқ қўмитаси.

Маълумотларга кўра, “E-ижара” электрон тизими орқали ўтказилган мониторинг натижасида 24 квадрат метрлик хонадонга 35 нафар фуқаро рўйхатга қўйилгани маълум бўлди. Ҳисоблаб кўрилганда, ҳар бир киши улушига атиги 0,7 квадрат метр майдон тўғри келган — бу ҳатто кичик ёзув столи майдонидан ҳам оз.

Таҳлилда уй эгаси икки нафар талабага расмий ижара шартномаси тузиб, ҳар бирига 0,5 квадрат метрдан жой ажратгани ва ойига 1,5 миллион сўмдан ижара пули олгани аниқланган. Кейинроқ бу манзилда яна 33 киши қўшимча рўйхатдан ўтказилган.

Солиқ идораси бир киши учун белгиланган минимал яшаш майдони 16 квадрат метр эканини эслатиб, уй-жойни ижарага беришда нормаларга риоя этиш зарурлигини қайд этди. Шу билан бирга, ижарачилар учун муносиб ва инсонга хос шароит яратиш талаб этилиши таъкидланди.

Мутахассислар бу ҳолатни уй бозоридаги муаммолар ва назорат етишмаслигининг яққол мисоли сифатида баҳоламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?