date

15 кунда 243 минг тонна чиқинди олиб чиқилди

15 кунда 243 минг тонна чиқинди олиб чиқилди

Ўзбекистонда ўтказилаётган “Тозалик ва озодалик ойлиги”нинг дастлабки 15 кунлик натижалари маълум қилинди, деб хабар берди Экология қўмитаси.

Маълумотларга кўра, 15 октябрдан 15 ноябргача бўлган вақт мобайнида республика бўйлаб кенг кўламли тозалаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жараёнларда 19 мингдан зиёд санитар тозалаш хизматлари ходимлари фаол иштирок этди.

Шу даврда 32 мингга яқин маҳалла ҳудудида ва 16 мингдан ортиқ жамоат жойларида чиқиндилар йиғиштирилиб, 243 минг тоннадан зиёд ахлат махсус техника ёрдамида ҳудудлардан чиқариб ташланди.

Тартиб-интизомни кучайтириш мақсадида Прокуратура, Ички ишлар бўлимлари, Миллий гвардия ва Экологик назорат инспекцияси томонидан ҳам рейдлар ўтказилди. Натижада чиқинди ташлаш ва санитария қоидаларини бузиш билан боғлиқ 36 мингдан ортиқ ҳолат аниқланиб, улар бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Тозалик тадбирларида давлат ташкилотлари ходимлари ва ҳамкор корхоналар вакиллари ҳам иштирок этди. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, “Тозалик ва озодалик ойлиги” йил охирига қадар изчил давом этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 15 кунда 243 минг тонна чиқинди олиб чиқилди