
Ўзбекистонда E-Tergov номли ахборот тизими ишга туширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев имзолаган қарорда маълум қилинган.
Ушбу тизим ёрдамида жиноят ишлари юритишнинг барча босқичлари рақамлаштирилиши режалаштирилмоқда. Тизим орқали моддий зарарларни ҳисобга олиш ва уларни қоплаш жараёнлари назорат қилинади.
Бундан ташқари, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари академиясида келгуси ўқув йилидан бошлаб киберҳуқуқ соҳаси бўйича кундузги таълим шаклида мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади. Қарорда Бош прокуратура ҳузурида Рақамли технологиялар марказини ташкил этиш назарда тутилган.
Ушбу марказ Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бошқармаси негизида ташкил қилинади. Эслатиб ўтамиз, 3-ноябр куни давлат раҳбарига жиноят ишлари бўйича мурожаатларни қабул қилишдан тортиб, суд қарорларининг ижросигача бўлган жараённи рақамлаштириш режалари ҳақида маълумот берилган эди.
Шунингдек, терговчиларнинг иш фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш кутилмоқда.
Ўзбекистонда E-Tergov тизими ишга туширилади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар