
Краснодар ўлкаси қирғоқларида юзлаб дельфинлар нобуд бўлди. Маълумотларга кўра, нефт тўкилиши оқибатида 688 та дельфин жасади топилган. Дельфинлар ўлимидаги энг юқори кўрсаткич нефт тўкилишидан кейинги илк ойда қайд этилган. Мутахассислар экологик фалокатнинг оқибатлари бир неча йил давомида сезилиши мумкинлигини билдиради.
Токсинлар организмда тўпланиши натижасида турли касалликлар кўпайиши, ўлим даражаси юқори бўлиши ва туғилиш камайиши мумкин. Ўлим ҳолатлари кит ва дельфинларнинг қуруқликка чиқиш мавсумида ҳам, айниқса октябрь охири ва ноябрь ойларида кузатилган.
“Волгонефт-212” ва “Волгонефт-239” танкерлари 2024-йил 15-декабрда Керч бўғозида бўрон сабаб ҳалокатга учраган. Танкерлар 9,2 минг тонна қора нефт ташиган бўлиб, шундан 2,4 минг тонна сувга тўкилган. Авария Россияда катта экологик фалокат сифатида баҳоланган ва фавқулодда вазият эълон қилинган.
Россия Табиий ресурслар вазирлиги маълумотига кўра, қора нефт билан ифлосланган Анапа пляжлари 2026-йил ёзигача тикланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.