Тошкентга кириш ўзгаради: машинани постда қолдириш таклифи

1 дақиқа ўқиш10.8K
Тошкентга кириш ўзгаради: машинани постда қолдириш таклифи

Тошкент шаҳрига келаётган меҳмонлар учун янги қулайликлар жорий этилади. Энди пойтахтга киришда автомашинани шаҳар ташқарисидаги махсус тураргоҳларда қолдириб, марказга жамоат транспорти орқали кириш имкони яратилади. Бу ҳақда 16 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда маълум қилинди.

Маълумки, декабрь ойи бошида пойтахтда транспорт тизимини яхшилаш ва тирбандликларни камайтиришга қаратилган алоҳида қарор қабул қилинган. Унга мувофиқ, Тошкентда транспорт ҳаракатини ягона ёндашув асосида бошқарадиган махсус марказ иш бошлайди. У ҳар бир кўча ва чорраҳадаги транспорт ҳамда пиёдалар оқимини сунъий интеллект орқали таҳлил қилиб, тирбандлик ва ЙТҲларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Келгуси йилда пойтахтга киришдаги икки назорат пости шаҳар ташқарисига кўчирилиб, яна учтаси қайта қурилади. Ушбу ҳудудларда минглаб енгил ва юк автомобиллари учун тураргоҳлар, шунингдек, аҳоли учун дам олиш масканлари барпо этилади. Бу нуқталар жамоат транспорти тармоғи билан боғланади.

Шу билан бирга, шаҳарда “ақлли” чорраҳалар сони оширилиб, янги бекатлар, пиёда ва велойўлаклар қурилади, йўл инфратузилмаси янгиланади ҳамда электробуслар харид қилиниши режалаштирилган. Янги чоралар Тошкентда ҳаракатни енгиллаштириб, шаҳар муҳитини янада қулай қилишга қаратилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?