date

Урбанизация ва уй-жой бозорини ривожлантириш қўмитаси ташкил этилади

Урбанизация ва уй-жой бозорини ривожлантириш қўмитаси ташкил этилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш бўйича Миллий қўмитани ташкил этиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. Янги ташкилот шаҳарсозлик ва уй-жой қурилиши соҳасидаги сиёсатни мувофиқлаштириш учун масъул бўлади.

Қўмита Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида янги турар ва нотурар мажмуаларни амалга ошириш, шунингдек, "Янги Ўзбекистон" массивларида кўп қаватли уйлар қуриш режалари бўйича барча ҳужжат лойиҳаларини келишиб чиқади. Қўмитада 50 нафар ходим фаолият юритади ва ташкилот маҳаллий ҳамда хорижий мутахассисларни жалб қилиши мумкин.

Унинг молиялаштирилиши давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади. Қўмита Тошкент шаҳри, Зулфия хонум кўчаси, 1а манзилида жойлашади.

Қарорнинг ижроси устидан назоратни Бош вазир Абдулла Арипов амалга оширади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Урбанизация ва уй-жой бозорини ривожлантириш қўмитаси ташкил этилади