
Ўзбекистонда орган кўчириб ўтказиш операциялари учун тиббий хулоса бериш тартиби тасдиқланди. Ушбу ҳужжат Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинди.
Тасдиқланган қоидаларга кўра, қабул қилувчи ва донор уч ой давомида тўлиқ тиббий текширувдан ўтиши керак. Бу жараёнга лаборатория таҳлиллари ва иммунологик тестлар киради.
Орган кўчириб ўтказишга рухсат фақат давлат клиникалари консилиуми томонидан берилади. Шифокорлар йиғилишида беморнинг трансплантацияга эҳтиёжи бор-йўқлиги ва донорнинг мос келиши масаласи ҳал қилинади.
Агар операция натижасида соғлиққа жиддий зарар етиши мумкинлиги аниқланса, масалан, кўриш, эшитиш, гапириш қобилиятининг йўқолиши, руҳий саломатликнинг бузилиши ёки меҳнатга лаёқатнинг учдан бир қисмидан кўпроғини йўқотиш хавфи бўлса, орган кўчириб ўтказиш учун тиббий хулоса чиқарилмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.