date

Ўзбекистонда AI соҳасига $2 млрд жалб қилинди

Ўзбекистонда AI соҳасига $2 млрд жалб қилинди
Ўзбекистонда сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳасига қарийб $2 миллиард инвестиция жалб қилинди. IT-хизматлар экспорти 4,5 баробар ошиб, $1 миллиардга яқинлашди.

Ушбу маълумотлар Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этган сунъий интеллект форуми давомида эълон қилинди. IT-мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган олий таълим муассасалари сони қарийб уч баробар ошиб, 145 тага етди, талабаларнинг умумий сони эса 80 мингдан ошди.

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 2 миллиондан ортиқ ёшлар ўз малакасини оширди. Юрт бўйлаб 20 мингдан ортиқ информатика ўқитувчиси Массачусетс технология институти (MIT) билан ҳамкорликда ташкил этилган Янги Ўзбекистон университетидаги интенсив курсларда иштирок этмоқда.

Тиббиёт соҳасида рақамли диагностика 50 мингдан ортиқ касаллик сабабларини аниқ аниқлашга ёрдам берди ва беморларга хизмат кўрсатиш вақтини 5–7 баробар қисқартирди. Қорақалпоғистонда маммографик тасвирларнинг 70 фоизи маҳаллий сунъий интеллект платформаси томонидан таҳлил қилинмоқда.

Натижаларнинг 98 фоизи шифокорлар томонидан тасдиқланмоқда, ташхис қўйиш муддати эса икки соатгача қисқарди. Технологик стартаплар сони 10 баробар ошган бўлиб, $300 миллион инвестиция жалб қилинди.

Шунингдек, Саудия Арабистони билан ҳамкорликда қиймати $3 миллиард бўлган биринчи “яшил” маълумотлар марказини қуриш ишлари бошланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда AI соҳасига $2 млрд жалб қилинди