date

Тошкент метроси узунлиги 103 км га етади

Тошкент метроси узунлиги 103 км га етади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарорига кўра, Тошкент метрополитиени тармоғини 2030 йилга бориб 103 километрга етказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Шунингдек, шу вақтга келиб, аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 60 фоизга оширилади. Автобусларнинг ўртача тезлиги эса соатига 18 километрдан 24 километргача кўтарилиши кутилмоқда.

Аввалроқ хабар қилинганидек, "Дўстлик" бекатидан Янги Тошкентгача бўлган метро йўли узунлиги 21 километрни ташкил этиб, унда тўққизта бекат жойлашади. Ушбу йўналиш бир кунда 230 мингтагача йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, Чилонзор йўналиши ҳам кенгайтирилади. Ушбу йўналишда ер усти ва ер ости қисмлари мавжуд бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент метроси узунлиги 103 км га етади