“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги илк мавсуми қачон бошланади?

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги илк мавсуми қачон бошланади?
Қисқача

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги илк мавсуми 1 февралдан бошланади. Бу юбилей мавсум бўлиб, лойиҳаларни киритиш, саралаш, тарғибот ва овоз бериш босқичлари ўтказилади. Овоз бериш натижалари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

Жорий йил 1 февралдан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги илк мавсуми бошланади. Ушбу мавсум “Ташаббусли бюджет” амалиёти жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўнинчи — юбилей мавсум экани қайд этилди.

Маълум қилинишича, жараён бир нечта босқичда ташкил этилади. Хусусан, 1–20 февраль кунлари лойиҳаларни киритиш, 21 февралдан 7 мартгача лойиҳаларни саралаш босқичи ўтказилади. 8–10 март кунлари тарғибот ишлари олиб борилади.

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги илк мавсуми қачон бошланади?

11–20 март кунлари овоз бериш босқичи бўлиб ўтади, 21–31 март оралиғида эса қўшимча ғолиблар эълон қилинади. Анъанавий овоз бериш якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 21 март — Наврўз байрами куни маълум қилинади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар