Президентимиз Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги ички йўлларни таъмирлаш лойиҳаси билан танишди. Лойиҳага кўра 2017-2018 йилларда тумандаги барча ички йўллар тўлиқ таъмирланади. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.
Давлатимиз раҳбари лойиҳа билан танишар экан, йўлларнинг сифати ва замонавийлигига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
Катта бино ва иншоотлар, бозор ҳудудларига яқин масофаларда жойлашган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари етишмаслиги муайян ноқулайликлар туғдираётганлигини кўрсатмоқда. Президентимизга катта бино ва иншоотлар олдида махсус автотураржойлар лойиҳаси ҳақида ахборот берилди.
Унга кўра бинолар ёнида автомобиллар учун мўлжалланган уч ва тўрт қаватли автотураржойлар қурилиши режалаштирилган. Бу йўллардаги тирбандликларнинг олдини олиш, ҳайдовчилар ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Президентимиз йўлларни яхшилаш билан бирга, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларини ҳам замонавий талаблар даражасида бунёд этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди