date

Испания терма жамоаси сардорлари Луис Рубиалеснинг хатти-ҳаракатларини расман қоралашди

Испания терма жамоаси сардорлари Луис Рубиалеснинг хатти-ҳаракатларини расман қоралашди

Испания эркаклар терма жамоаси сардорлари мамлакат футбол федерацияси (RFEF) президенти Луис Рубиалеснинг хатти-ҳаракатларини қоралаб, расмий баёнот билан чиқишди. Алваро Мората, Цезар Аспиликуэта, Родри ва Марко Асенсио Рубиалеснинг аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалидан кейинги ҳаракатларини қабул қилиб бўлмас деб аташди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Сардорлар ўз баёнотида дастлаб аёллар терма жамоасини Сиднейда қўлга киритилган тарихий ғалаба билан табриклашди. Улар ушбу муваффақият Испания аёллар футболида янги даврни бошлаб беришини ва кўплаб аёллар учун илҳом манбаи бўлишини таъкидлашди.

Шу билан бирга, футболчилар Женни Эрмосо билан боғлиқ воқеадан сўнг ўз ҳамкасблари билан бирдам эканликларини билдиришди. Уларнинг фикрича, Рубиалес ўзининг номақбул хулқи билан ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилот обрўсига путур етказган ва спорт қадриятларига зид иш тутган.

Эслатиб ўтамиз, Луис Рубиалес финал учрашувидан сўнг тақдирлаш маросимида Женни Эрмосони рухсатсиз ўпгани учун кескин танқидлар остида қолган эди. ФИФА уни ўз лавозимидан вақтинча четлатган бўлса-да, Рубиалес истеъфо беришдан бош тортиб келмоқда.

Испания маъмурий суди Рубиалеснинг ҳаракатларини «жиддий» деб баҳолади, бироқ «ўта жиддий» эмас деган хулосага келди. Федерация раҳбари эса ўзига нисбатан адолатсиз муносабатда бўлишаётганини айтиб, ҳақиқатни исботлаш учун курашишини маълум қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Испания терма жамоаси сардорлари Луис Рубиалеснинг хатти-ҳаракатларини расман қоралашди