14:40 / 25.01.2018
6 024

Ўзбекистонга прописка бўйича чекловларнинг бекор қилиниши нима беради?

Ўзбекистонга прописка бўйича чекловларнинг бекор қилиниши нима беради?
Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 апрелидан вақтинча ёки доимий пропискаси бўлмаган фуқароларни ишга қабул қилишга тақиқ бекор қилинади. Бундай қарор президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 22 январдаги фармони билан назарда тутилган.

Анъанавий маданиятлар марказининг Марказий ва Ўрта Осиё геоиқтисодиёти ва геосиёсати бўйича директори ўринбосари Бахтиёр Эргашев Repost.uz’га берган интервьюсида бундай қарор билан жамиятдаги қандай муаммоларнинг олди олиниши, назарий жиҳатдан қандай янги мушкулликлар юзага келиши ҳақида гапириб берди.

Сиз бу янгиликка қандай муносабатдасиз?
Менимча, бу жуда муҳим ва тизимли ечим. Ушбу тақиқни бекор қилиш кўп томонлама характерга эга бўлиб, учта муҳим ижобий ҳолатга эга. Уларнинг моҳияти нима?

Биринчидан, вақтинчалик ёки доимий пропискаси бўлмаган фуқароларни ишга қабул қилишга тақиқнинг бекор қилиниши мамлакатда ягона меҳнат бозорини ташкил этади. Ушбу қоида меҳнат бозорида тизимни яратади, у ерда Ўзбекистон Республикасининг ҳар қандай фуқаросида прописка жойидан қатъи назар, ҳеч қандай маъмурий чекловларсиз мамлакатнинг исталган ҳудудида, шу жумладан, пойтахтда ҳам ишлаш имконияти пайдо бўлади.

Иккинчидан, бу шубҳасиз ишчи кучи ҳаракатланиши ривожи учун жиддий турткига айланиб, унинг республика ичидаги ҳаракатини фаоллаштиради, урбанизация жараёнларини жадаллаштиради. Саноатлаштириш борасида олиб борилаётган сиёсат доирасида - бу темир мажбуриятдир.

Учинчидан, пропискаси бўлмаган шахсларни ишга қабул қилишга тақиқнинг бекор қилиниши коррупцияга қарши ва жиноятчиликка қарши жиддий тагмаънога эга.

Шунинг учун бу тақиқнинг бекор қилиниши – коррупция ва криминал тизимга жиддий зарбадир.

Таъкидлаш керакки, ҳозирда Тошкентдаги катта кўламли уй-жой қурилиши кўплаб ишчиларни талаб қилади. Одамлар Тошкентга келиб, ўз мутахассисликлари бўйича очиқ, ҳалол ва шаффоф шароитда ишлашлари мумкин бўлиши жуда тўғридир.

Шу тариқа Ўзбекистондан ташқарига меҳнат миграцияси камайишини кутиш мумкинми?
Албатта, бу миграция билан вазиятга ҳам таъсир кўрсатади. Ишчи кучи жуда кўп бўлган минтақаларда яшовчи одамлар бор. Бундай одамлар одатда ўн ва юз минглаб киши бўлиб хорижга пул топиш учун кетади.

Агарда бу шахслар маъмурий тўсиқларсиз Тошкентга келиши ва ишга жойлашиши бўйича расмий имкониятга эга бўлса, Россия ва Қозоғистонга пул ишлаб топиш учун кетмоқчи бўлганлар сони қисқаради.

Шу билан бирга, бу барча плюсларни яқин ва ўрта истиқболда кутиш мумкин. Пойтахтда уч йил давомида қарийб 600 та кўп хонадонли уйлар қурилиши керак. Яъни ишчилар, қурилиш соҳаси ходимларига катта талаб бор. Апрелда қоида кучга киради, демак, мавсумий ишлар бошланишига қадар бу одамлар пул ишлаб топиш учун Тошкентга маъмурий чекловларсиз келиши мумкин бўлади.

Ички миграция муаммоси пайдо бўлиши мумкинми? Ушбу йўналишда инқироз эҳтимоли қандай?
Маълумки, Тошкент шаҳри аҳолиси мамлакат аҳолисининг 5-6 фоизини ташкил қилади. Шу билан бирга, Тошкентнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 16-17 фоизга тенг. Яъни, Тошкент доимо мамлакатнинг иқтисодий маркази бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Минтақалар, вилоятлардан келган одамлар муқаррар равишда Тошкентга келишади. Ҳозирги кунда жиноятчиликка аралашган бу жараён бутунлай бошқа текисликка кўчирилади.

Ҳозирда ҳамма Тошкентга ёғилиб келади, деб ўйламайман. Сабаби мамлакат саноатини ривожлантириш дастури минтақаларда ўсиш нуқталарини яратишни назарда тутган. Мисол учун, мавжуд 7 та эркин иқтисодий зона мамлакат ҳудудларида жойлашган.

Кичик саноат зоналарининг кўп қисми ҳам ҳудудларда. Бу ерда шуни таъкидлаб ўтиш муҳимки, минтақада саноат ривожланиши нуқталарининг пайдо бўлиши/ривожи бундай ўсиш нуқталари атрофида янги иқтисодий ўсиш майдонларининг босқичма-босқич пайдо бўлиши ва тараққий топишига ёрдам беради. Шунинг учун, фақат Тошкентда ўзингизни топишингиз мумкин экани ҳақида ўйлаш нотўғри.

Менимча, транспорт соҳасини ривожлантириш стратегияси диққат билан кўриб чиқилган бўлиб, у минтақаларнинг ўзаро мувофиқлигини самарали таъминлашга қаратилган. Темир, автомобиль йўллари минтақаларда иқтисодий ривожланиш учун транспорт инфратузилмасини таъминлаш имкониятини беради. Масалан, яқинда Қарши-Термиз электрлаштирилган темир йўл участкаси очилди. Ушбу йўлни электрлаштириш (325 км узунлиги) юкларни ташиш нархини деярли 30 фоизга қисқартиради. Бу транспорт харажатларини камайтиришга қизиққан корхоналар учун жиддий нарса.

Бундан ташқари, олис ҳудудларга алоҳида эътибор бериш орқали Интернет тезлигини 2,5 баробар оширишга қаратилган дастур мавжуд. Ҳар бир ҳатто энг чекка қишлоқларда бўлиши керак бўлган мобиль тармоқ сифатини яхшилаш бўйича дастурлар амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси мамлакат ҳудудлари орасидаги номутаносибликларни камайтиришга қаратилган.

Номутаносибликлар тушунчаси минтақаларни ривожлантиришни жадаллаштириш учун пойтахтни кўчириш билан амалга ошиши мумкинми?Пойтахтни кўчиришга алоҳида эҳтиёж йўқ. Зипф қонуни бор, у ҳар қандай мамлакатда шаҳарларнинг ривожланиш параметрларини белгилайди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда бугунги кунда аҳолининг мавжуд тузилмаси ва бандлик тузилмасидан келиб чиқиб, Тошкентдан ташқарида миллион киши бўлган камида икки шаҳар бўлиши керак. Бу ҳақда ҳам ўйлаш керак. Биз бу тадқиқотларни 2008 йилда ўтказгандик, ўшанда ҳисоб-китобларга кўра, Самарқанд миллион аҳолиси бўлган шаҳарга айланиши керак эди. Ва бугунги кунда у шунга қараб кетмоқда, ҳар йили умумий аҳолига 30-40 минг киши қўшилмоқда. Яна 10 йил ва бу шаҳарда миллион киши яшайдиган бўлади.

Миллион аҳолиси бўлиши мумкин бўлган икки эҳтимолий номзод – бу Фарғона-Марғилон агломерациясининг шаклланиши. Аслида, бу икки шаҳарнинг бирлашиши миллион аҳолиси бўлган бошқа шаҳарни шакллантириш истиқболларини ошириши мумкин.

Лекин пойтахтни эмас, балки йирик миллий компаниялар қароргоҳини асосий қувватлар жамланган шаҳарларга кўчириш билан боғлиқ жуда қизиқ ғоя бор. Амалда у шундай эшитиларди: «Масалан, «Ўзбекнефтегаз» компанияси Тошкентда ўтириши шарт эмас, у Қарши ёки Муборакка кўчиши мумкин; «Ўзбекистон ипаги» уюшмаси ҳам Тошкентда бўлиши шарт эмас, у Марғилонга кўчиши мумкин, у ерда асосий қувватлар бор».

Бошқача айтганда, хўжалик бошқаруви ва йирик компанияларнинг бошқарув органларини қайта ташкил этиш ҳақида гап борган. Бу тенг даражада ривожланиш, номутаносибликларни йўқотишга олиб келиши мумкин бўлган чоралардан бири, сабаби бу маъмурий марказга яқин бўлган минтақа ҳамда ҳудудлар ривожи учун янги имкониятлар пайдо бўлади. Айнан шундай янги ҳаракат, янги ривожланиш импульслари бошланади.

Дарҳақиқат, бу ғоя у ёки бу тарзда қабул қилганига ишониш учун барча асослар мавжуд. Яқинда Тошкент вилояти марказини Тўйтепа шаҳрига кўчириш ҳам бунинг ёрқин тасдиғи.

Ўзбекистон урбанизацияга бўлган бутунжаҳон тенденциясини акс эттира оладими?

Ҳозир юз бераётган ҳодисалар - урбанизация жараёни кенг суръатлар билан ривожланаётганининг белгисидир. Шаҳар аҳолиси сони ортиб бормоқда, шаҳарларнинг ўрни ўсмоқда.

Аслида, Ўзбекистон йирик саноат ўзгаришини амалга оширмоқда, мамлакатда жиддий саноатлаштириш жараёни рўй бермоқда, бу, одатда, ҳар доим урбанизация билан бирга кечади.

Ўзбекистон аграр-саноат тузилмасидан саноат-аграрга ўтиш бўйича муҳим босқични бошидан кечирмоқда, бу қишлоқ хўжалигининг роли ва ҳажми мамлакат иқтисодиётида қисқариб боради. Прогнозларга кўра, 2030 йилга келиб мамлакат иқтисодиётида қишлоқ хўжалигининг улуши ҳозирги 19 фоиздан 9-8 фоизга камаяди. Саноат 40 фоизни, хизмат кўрсатиш соҳаси эса 50 фоиздан ортиқни ташкил этади. Иқтисодиётнинг тузилмаси ўзгаради ва жуда муҳим ўтиш даври бўлади.

Ишга қабул қилишга пропискани бекор қилиш бўйича қарорнинг салбий томонлари борми?

Аслида, плюслар шу даражада кўпки, минуслар деярли кўринмаяпти ҳам. Бироқ, камчиликлар орасида уй-жой бозоридаги (биринчи навбатда, ижара) муайян муаммолар, барча шаҳар инфратузилмасига, жумладан муҳандислик-коммунал ва транспортга юклама ошиши бор. Лекин менимча, бу қарорнинг «плюслари» «минус»лардан анча кўпроқдир.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонга прописка бўйича чекловларнинг бекор қилиниши нима беради?