
Тошкент вилоятида қиш фасли бошланди. Маҳаллий аҳоли ижтимоий тармоқларда қор ёғаётганини акс эттирган видеоларни улашмоқда. 
Тошкент вилоятининг Паркент туманида кучли қор ёғишни бошлади. Видеолардан кўриниб турибдики, қор миқдори анчагача кўп. 
Таъкидлаш жоизки, Паркент тумани Тошкент шаҳрига яқин жойлашган. Айни пайтда пойтахтда кучли ёмғир кузатилмоқда. 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳудудида қачон яна илиқ об-ҳаво қайтиши ҳақида хабар берган эдик.
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг