2026 йилдан баъзи нафақалар автоматик равишда тайинланади

1 дақиқа ўқиш2.4K
2026 йилдан баъзи нафақалар автоматик равишда тайинланади

Ўзбекистонда келаси йил 1 январдан давлат ижтимоий суғуртасининг янгича тизими ишга тушади, деб хабар берди Адлия вазирлиги.

Президентнинг ПФ–206-сонли фармонига мувофиқ, янги тартиб фуқароларга ижтимоий ҳимоя хизматларини қулай ва тезкор тарзда олиш имконини яратади.

Янги тизимга кўра, фуқаролар суғурта дастурига икки усулда қўшила олади — мажбурий ёки ихтиёрий равишда. Мажбурий суғурта жисмоний шахслар даромад солиғининг маълум қисми ҳисобидан амалга оширилади. Ихтиёрий суғуртага қўшилмоқчи бўлганлар эса ҳар ой энг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида бадал тўлайдилар.

Суғурта тўловлари миқдори фуқароларнинг тўлов стажи ва тўланган маблағ ҳажмига қараб белгиланади.

Янги тизимнинг яна бир муҳим жиҳати — айрим нафақаларни автоматик равишда тайинлаш имкониятидир. 2026 йил 1 январдан ҳомиладорлик ва туғруқ нафақаси, шу йил 1 июлдан вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ҳужжат талаб қилинмасдан жамғарма томонидан проактив равишда тўланади.

2030 йилдан бошлаб ишдан бўшатилганлик нафақаси ҳам шу усулда тайинланиши режалаштирилган.

Таклифларга кўра, нафақа миқдори иш стажига боғлиқ бўлади: 8 йилгача стажга эга бўлганларга иш ҳақининг 60 фоизи, 8 йилдан ортиқ стажга эгаларига эса 80 фоизи тўланади. Шунингдек, 4 ёки ундан кўп фарзанди бор, ёки ногирон фарзанд парваришлаётган оилалар учун нафақа яна 20 фоизга кўпайтирилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?