
Тошкент шаҳрида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.
Пойтахт ҳокимлиги маълум қилишича, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Ниҳол кўчасида йўл таъмирлаш ишлари бошланди. Шу муносабат билан Миллий боғ кўчасидан айланма ҳаракатли чорраҳагача бўлган йўл қисмидан транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Маълумотга кўра, чеклов 5 ноябрь соат 23:00 дан 6 ноябрь соат 23:00 гача амал қилади. Ҳайдовчиларга вақтинчалик айланма йўналишлардан фойдаланиш тавсия қилинмоқда.
Ҳокимлик таъкидлашича, йўл таъмирлаш ишлари хавфсизлик ва қулайликни таъминлаш мақсадида олиб борилмоқда. Фуқаролардан вақтинчалик ноқулайлик учун тушуниш билан ёндашиш сўралди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Самарқанд шаҳрига кириш йўллари ҳам вақтинчалик ёпилган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!