17:53 / 15.04.2019
4 448

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология хизмати маркази 17-20 апрель кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 18 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 апрелда баъзи жойлар-да 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ, 18 апрелда кечаси 12-17 даража, кундузи 15-20 даража, 18-19 апрелда кечаси 5-10 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 17 ва 20 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 18 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 19 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 21-26 даража иссиқ; 18 апрелда кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ; 19 апрелда кечаси 10-15 даража, кундузи 15-20 даража; 20 апрелда кечаси 8-13 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 17 ва 20 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 18 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 19 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ; 18 апрелда кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ; 19 апрелда кечаси 12-17 даража, кундузи 17-22 даража; 20 апрелда кечаси 10-15 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 17 ва 20 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 18 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 19 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ; 18 апрелда кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ; 19 апрелда кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ; 20 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 17 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 18 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 19 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 20 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17 апрелда кечаси 10-15 даража, кундузи 17-22 даража; 18 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ; 19 апрелда кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ; 20 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 17-19 апрелда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 20 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 17 апрелда 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 17 апрелда 11-16 даража, 18 апрелда 13-18 даража илиқ бўлади, 19-20 апрелда 8-13 даража илиққача пасаяди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?