Селсиус собиқ раҳбари фирибгарлик иши бўйича озодликка чиқди

АҚШ федерал суди криптовалюта кредитлаш платформаси Селсиуснинг собиқ тижорат директори Рони Коэн-Павонни фирибгарлик ва тил бириктириш айбловлари бўйича ҳукм қилди. Судя Жон Коэлтл айбланувчига нисбатан ўталган муддатни жазо сифатида белгилади ва уни бир йиллик назорат остидаги озодликка чиқарди. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.
Коэн-Павон 2022-йилда Селсиус платформаси қулагач, СEЛ токени нархини сунъий равишда манипуляция қилишда айбланган эди. Дастлаб айбини тан олмаган собиқ директор, кейинчалик айбига иқрор бўлди. У тергов давомида 500 минг доллар гаров эвазига озодликда бўлган.
Ушбу иш доирасида компания асосчиси Алекс Машинский ҳам айбдор деб топилиб, 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Машинский 48 миллион доллар, Коэн-Павон эса 1 миллион доллардан ортиқ жарима ва 40 минг доллар миқдорида тўлов тўлаши белгиланди.
Суд жараёнида Коэн-Павон ўз қилмишидан пушаймонлигини билдириб, келгусида оиласи олдидаги бурчини оқлашга вада берди. Ушбу ҳукм билан Селсиус атрофидаги асосий жиноий ишлар якунига етмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!