
Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларидан табрик мактублари келмоқда.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, уларда президентга соғлик ва муваффақиятлар, мамлакат халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаб, эзгу истаклар изҳор этилган.
Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп
Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Майк Помпео
Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси
Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний
Иордания Ҳошимийлар подшоҳлиги подшоҳи Абдулла Иккинчи
Кувайт давлати амири Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ
Уммон султони Қобус бин Саид
Сингапур Республикаси президенти Ҳалима Ёқуб
Сингапур Республикаси бош вазири Ли Сянь Лун
Жибути Республикаси президенти Исмоил Умар Гелле
Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумати ижроия кенгаши раиси Абдулла Абдулла
Қутловлар келиши давом этмоқда, дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар