date

Telegram бир кунда 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади

Telegram bir kunda 100 mingdan ortiq kanal va guruhni blokladi

Telegram мессенжери жамоаси 2026-йил 12-май куни платформа сиёсатини бузган 100 920 та канал ва гуруҳни блокировка қилди. Бу ҳақда сервиснинг расмий сайтидаги янгиланган маълумотларда келтирилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Статистикага кўра, бир ҳафта ичида Telegram'да 556 мингдан ортиқ канал чеклов остига тушган. 2026-йил бошидан буён эса жами 14 999 441 та, яни қарийб 15 миллионга яқин канал ва гуруҳлар ўчириб ташланган.

ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, Telegram тарихидаги энг йирик блокировка 2026-йил 1-январ куни қайд этилган бўлиб, ўша куни 543 мингга яқин канал ва гуруҳ фаолияти тўхтатилган эди.

Умуман олганда, 2026-йилнинг биринчи чорагида Telegram маъмурияти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 51 фоизга кўпроқ канал ва гуруҳларни блоклаган. Бу платформа хавфсизлик қоидаларини кучайтираётганидан далолат беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Telegram бир кунда 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади