Мачдйне ФЕРРИТ: 200 йилгача маълумот сақлайдиган ноёб USB-хотира

Мачдйне компанияси Ф-RAM (ферроэлектрик хотира) технологиясига асосланган янги ФЕРРИТ USB-нушасини тақдим этди. Ушбу қурилма анъанавий НАНД-флеш хотиралардан фарқли ўлароқ, экстремал шароитларда ишлашга ва маълумотларни 200 йилгача сақлашга мўлжалланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
ФЕРРИТ хотирасининг асосий афзаллиги шундаки, у радиацияга юқори даражада чидамли ва қайта ёзиш ресурси деярли чексиздир. Шу сабабли, қурилма космик саноат, ҳарбий тизимлар ва муҳим техник ҳужжатларни узоқ муддатли архивлаш учун идеал ечим ҳисобланади.
Қурилма модулли тизимда ишлаб чиқилган бўлиб, Распберрй Пи РП2040 микроконтроллери ва ФЕРРИТ-КЙ контроллери билан жиҳозланган. USB-C порти орқали уланадиган ушбу хотира ҳеч қандай қўшимча драйверларсиз оддий ташқи диск сифатида ишлайди. Максимал конфигурацияда унинг ҳажми 256 МБ гача етиши мумкин.
Лойиҳанинг очиқ кодли эканлиги ҳам эътиборга лойиқ: барча схемалар, прошивка ва ҳужжатлар GitHub платформасида эълон қилинган. Бироқ, технологиянинг мураккаблиги сабабли қурилма арзон бўлмайди — 256 МБ ҳажмли тўлиқ комплект тахминан 6400 долларга баҳоланмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар




























Изоҳлар0
…