09:52 / 29.07.2019
3 452

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология хизмати маркази 30 июль - 2 август кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 июль кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 30-31 июль ва 1 августда 22-27 даража, 2 августда 24-29 даража, кундузи 30-31 июлда 35-40 даража, 1 августда 37-42 даража бўлади, 2 августда 33-38 даража иссиқ.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 июль кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 июль кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 июль кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 30 июль куни баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 июль кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?