13:17 / 28.10.2019
3 466

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология хизмати маркази 29—31 октябрь ва 1 ноябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 29 ва 31 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 30 октябрь ва 1 ноябрда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, 29-30 октябрда баъзи жойларда 15—20 метр/секунд гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 октябрда кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 20—25 даража иссиқ, 30—31 октябрь ва 1 ноябрда кечаси 2—7 даража, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 29 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 30 октябрда айрим жойларда ёмғир ёғади, 31 октябрь ва 1 ноябрда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади, 30—31 октябрда баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 29—30 октябрда 20—25 даража, 31 октябрда 18—23 даража иссиқ, 1 ноябрда 15—20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 29 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 30—31 октябрь ва 1 ноябрда айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, 30—31 октябрда баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29 октябрда 5—10 даража, 30—31 октябрь ва 1 ноябрда 7—12 даража илиқ, кундузи 29—31 октябрь 20—25 даража иссиқ, 1 ноябрь 15—20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 29 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 30—31 октябрда ва 1 ноябрда айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, 30—31 октябрда баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9—14 даража илиқ, кундузи 29—31 октябрда кундузи 23—28 даража, 1 ноябрда 18—23 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, октябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 30 октябрда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, 31 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5—10 даража илиқ, кундузи 29—31 октябрда 20—25 даража, 1 ноябрда 18—23 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 30—31 октябрда айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, 30—31 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2—7 даража, кундузи 29—31 октябрда 12—17 даража, 1 ноябрда 7—12 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?