17:12 / 20.12.2019
4 397

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутиляпти?

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутиляпти?
Бугун республиканинг катта қисмида об-ҳаво қуруқ ва кам булутли, фақат шимолий туманларда совуқ фронт ўтиши туфайли айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат 5-10 даража илиқни, шимолда 2-7 даража илиқни ташкил қилади.

«Ўзгидромет»нинг ёзишича, шанба куни совуқ оқим бутун республика ҳудудига тарқалади. Айрим жойларга ёғган ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда. Республика бўйича ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтда шанба куни ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, қорга айланади. Ғарбдан 5-10 м/с эсган шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-3 даража илиқ бўлади.

Якшанба куни мамлакат ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик бўлмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Республика бўйича ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқни, кундузи 0-5 даража илиқни ташкил қилади, бу шу кун учун хос бўлган ҳарорат меъёридан 3-5 даражага паст.

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ва қор ёғиши мумкин, туман тушади. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади, ҳарорат кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.

Республика бўйича айрим жойларда туман тушиши мумкин.
Ўзбекистон тоғли ҳудудларида об-ҳавонинг ўзгариши кутилмоқда.

Жума куни тоғли ҳудудларнинг катта қисмида ёғингарчилик бўлмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳарорат ноль даража атрофида бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари тоғларда об-ҳаво кескин ёмонлашади. Ҳамма жойга қор ёғади, айрим жойларда қор кучли бўлади, шамолнинг тезлиги секундига 18-23 метргача кучаяди, кўриниш 50-100 метргача пасаяди.

Йўлларда қор уюмлари ва яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин.
19-23 декабрда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчки хавфи мавжуд.

Ҳарорат кечаси 7-10 даража совуқ, кундузи 2-5 даража совуққача тушади.
Йўлларда ва тоғ ёнбағирларига чиқишда эҳтиёткорлик чораларини кўриш тавсия этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутиляпти?