date

Ўзбекистонда туғилиш кўрсаткичлари қандай ўзгармоқда?

Ўзбекистонда туғилиш кўрсаткичлари қандай ўзгармоқда?

2026 йилнинг январ–март ойларида Ўзбекистонда 191 086 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Қайд этилишича, йилнинг дастлабки уч ойида мамлакат бўйлаб ҳар куни ўртача 2 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келган. Мутахассислар бу кўрсаткич демографик ўсиш юқори даражада сақланаётганини кўрсатишини таъкидламоқда.

Шу билан бирга, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Туғруқ муассасаларини замонавий жиҳозлаш ва тиббий хизматлар сифатини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Расмийларга кўра, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар мазкур йўналишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда туғилиш кўрсаткичлари қандай ўзгармоқда?