date

Ҳиндистоннинг Skyroot космик стартапи 1 миллиард долларлик маррани забт этди

Ҳиндистоннинг Skyroot космик стартапи 1 миллиард долларлик маррани забт этди

Ҳиндистоннинг Skyroot Аэроспасе компанияси янги инвестиция босқичида 60 миллион доллар маблағ жалб қилиб, мамлакатнинг илк космик «яккашохи»га айланди. Компаниянинг бозор қиймати 1,1 миллиард долларга етди. Мазкур молиялаштириш жараёнига АҚШнинг Шерпало Вентурес фонди ва Сингапурнинг ГИК давлат фонди етакчилик қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Компаниянинг асосий лойиҳаси Викрам-1 енгил тоифадаги ракетаси ҳисобланади. Ушбу ракета паст Ер орбитасига 350 кг гача, қуёш-синхрон орбитасига эса 260 кг гача юкни олиб чиқиш имкониятига эга. Ҳозирда ракета Ҳиндистоннинг Сатиш Дҳаван номидаги космодромига етказилган ва яқин ҳафталарда илк парвозини амалга ошириши кутилмоқда.

Skyroot муваффақиятли молиялаштиришдан сўнг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янада кучлироқ бўлган Викрам-2 ракетасини яратишни режалаштирмоқда. Ушбу янги восита 900 кг гача бўлган юкларни орбитага олиб чиқишга қодир бўлиб, унинг илк парвози 2027-йилга мўлжалланган.

Компания асосчиси Паван Кумар Чандана ушбу қадам нафақат Ҳиндистон, балки бутун жаҳон космик саноати учун муҳим воқеа эканлигини таъкидлади. Ҳиндистон ҳукумати сўнгги йилларда космик секторни либераллаштириш ва хусусий тижорат космик хизматларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Ҳиндистоннинг Skyroot космик стартапи 1 миллиард долларлик маррани забт этди