date

56 нафар такси ҳайдовчиси машина уриб юборган итни даволаш учун пул йиғди

56 нафар такси ҳайдовчиси машина уриб юборган итни даволаш учун пул йиғди

Фото: South China Morning Post

Хитойнинг Сюанчен шаҳрида 56 нафар такси ҳайдовчиси апрель ойи ўрталарида машина уриб юборган бошлиқ Хуан исмли дайди итни операция қилиш учун пул йиғди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

Уй ҳайвони узоқ вақтдан бери маҳаллий темир йўл вокзалида яшаган ва маҳаллий ҳайдовчиларнинг севимлисига айланган, улар унга "Бошлиқ Хуан" лақабини беришган. Такси ҳайдовчилари итни тез-тез овқатлантиришар ва саёҳатлар орасидаги танаффусларда у билан вақт ўтказишарди.

Итни машина уриб юборганидан сўнг, такси ҳайдовчилари уни ветеринарларга олиб боришган. Шифокорлар уй ҳайвонига кўп сонли синишлар ташхисини қўйишди ва даволаниш тахминан 10 минг юанга баҳоланди. Бир неча кун ичида таксичилар маблағнинг ярмига яқинини йиғишди. Яна 2 минг юанни итни уриб юборган машина ҳайдовчиси тўлаган. Шундан сўнг клиника таксичиларга ёрдам беришга ва операция нархини 4 минг юангача камайтиришга қарор қилди.

Операциядан икки ҳафта ўтгач, бошлиқ Хуан оёққа тура олди. Такси ҳайдовчилари клиникадаги итдан хабар олишда давом этмоқда.

Ҳозирда ҳайвоннинг тақдири муҳокама қилинмоқда. Хитой ижтимоий тармоқларида бу воқеага қизиқиш тезда ортди. Баъзи фойдаланувчилар поезд станцияси яқинида ит учун хавфсиз, ўралган ҳудуд яратишни таклиф қилмоқдалар.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » 56 нафар такси ҳайдовчиси машина уриб юборган итни даволаш учун пул йиғди