10:49 / 10.02.2020
3 118

Ўзбекистонда Жиноят кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда Жиноят кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқилади
Ўзбекистонда Жиноят кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқилиши ҳақида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да айтилган.

Қайд этилишича, тегишли қонун лойиҳаси 2020 йил давомида ишлаб чиқилади. Масъул ижрочилар - Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Олий суд, Адлия вазирлиги.

Шунингдек, жиноий ҳаракатлар натижасида жабрланган шахсларнинг (жабрланувчиларнинг) ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш, етказилган моддий ёки маънавий зарар учун компенсация кафолатлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва ташкилий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Муддати - 2021 йил, масъул ижрочилар - Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази.

Бундан ташқари, ушланган шахсни видеога ёзиш, унга процессуал ҳуқуқларини тушунтириш ва адвокатни рад этиш тартиби жорий қилинади. Ушлаб турилган шахснинг яқин қариндошларини, улар мавжуд бўлмаса, бошқа қариндошларини бу ҳақда дарҳол хабардор қилиш мажбурияти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига юкланади.

Шу билан бирга, прокурор ёки терговчининг жиноят ишини қўзғатиш, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш, терговни тайинлаш, терговни ёки дастлабки терговни тўхтатиш ва жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарорлари бўйича манфаатдор шахсларнинг судга тўғридан-тўғри мурожаат қилиши тартиби жорий этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда Жиноят кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқилади