Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев савдо ва инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

Боку шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди. Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Озарбайжон етакчисини Бутунжаҳон урбанизация форумининг муваффақиятли ташкил этилгани билан самимий табриклади. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар беради.
Томонлар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқдилар. Хусусан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 40 фоиздан зиёдга ошгани мамнуният билан қайд этилди.
Учрашувда қурилиш, тоғ-кон саноати, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларидаги кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, Қўшма инвестиция компанияси маблағларини жалб этган ҳолда ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан келишувга эришилди.
Етакчилар транспорт соҳасидаги ташаббусларни амалга ошириш ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилдиавава
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!