date

Самир Насри икки йил давомида ўзга исм остида ўйнаганини тан олди

Самир Насри икки йил давомида ўзга исм остида ўйнаганини тан олди

Арсенал ва Манчестер Сити клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Самир Насри ўзининг футболчилик фаолияти бошланиши ҳақида кутилмаган фактни очиқлади. Франциялик футболчи ёшлик йилларида ёш чегараларини четлаб ўтиш учун икки йил давомида бошқа шахс номи остида ўйнаганини тан олди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

К-Мел подкастида сўзга чиққан Насри ўша даврда Франция футбол федерацияси қоидаларига кўра, болалар У6 тоифасида рўйхатдан ўтиш учун камида беш-олти ёшда бўлиши кераклигини эслади. Ўша пайтда атиги тўрт ёшда бўлган Самирга майдонга тушиш имконини бериш учун маҳаллий клуб ноанъанавий йўл тутган.

"Мен сохта лицензия билан ўйнаганман, бошқа бир боланинг исми остида майдонга тушардим", — дейди Насри. Клубдагилар унга маҳалладаги ёши тўғри келадиган Алехандре Марас исмли боланинг ҳужжатларини беришган ва икки мавсум давомида у айнан шу ном билан ўйнаган.

Насри ўша даврдаги хотиралари билан ўртоқлашар экан, мураббийлар унга доимий равишда ўз исмини унутмасликни уқтиришганини таъкидлади. Кейинчалик ўз иқтидори билан ажралиб турган футболчи 9 ёшида Марсел клуби тизимига ўтган ва профессионал фаолиятини муваффақиятли давом эттирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Самир Насри икки йил давомида ўзга исм остида ўйнаганини тан олди