Ўзбекистон Сенати аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтирди

1 дақиқа ўқиш168
Ўзбекистон Сенати аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтирди

Сенатнинг 15-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқларининг кафолатларини янада кучайтиришга ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди. Ушбу ҳужжат мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш ҳамда хотин-қизлар ва болалар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ислоҳотларнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар беради.

Қонунда “боланинг энг устун манфаатлари” тушунчасининг ҳуқуқий мақоми белгиланмоқда. Оила кодексига киритилаётган ўзгартиришларга кўра, оилада бола манфаатига оид ҳар қандай масала кўрилаётганда, бола ўз фикрини эркин ифода этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органларининг ваколатлари кенгайтирилди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига жабрланувчиларнинг манфаатларини кўзлаб, судларга давлат божи тўламасдан даъво аризалари билан чиқиш ҳамда суд мажлисларида вакили орқали иштирок этиш ҳуқуқи берилмоқда.

Бундан ташқари, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларни махсус марказларга жойлаштириш билан боғлиқ ижтимоий кафолатлар аниқлаштирилди. Хусусан, жабрланувчининг махсус марказда бўлган бир ойгача бўлган даври унга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш учун асос бўлади. Сенат аъзолари ушбу қонунни маъқуллашди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?