Бугунги кунда Ўзбекистонда миллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини бартараф этиш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар чет эли оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиляпти.
Уларнинг орасида АҚШ ва Канаданинг етакчи нашрлари ва янгиликлар манбалари ҳам бор. Бу ҳақда мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонаси маълум қилди.
Мисол учун, пайтида The New York Times газетасида “Ўзбекистонда вирус туфайли ёпилган бир қатор ритейлерларга фаолиятини қайта бошлаш учун рухсат берилди” сарлавҳасида мақола берилди. Унда таъкидланишича, мамлакатда коронавирус тарқалиши апрель ўрталарида ўзининг чўққисига етди ва кундан-кунга у билан касалланиш билан боғлиқ янги ҳолатлар камайиб боряпти. Нашр элчихонамиз маълумотларига таянган ҳолда республикада вирусдан энг кам зарарланган ҳудудларда ижтимоий масофалашув бўйича айрим чекловлар олиб ташланганини эслатиб ўтади.
Шулардан келиб чиқиб таҳлилчилар мамлакатда қатор тоифалардаги чакана савдо, ишлаб чиқариш ва сервис объектларига фаолиятини қайта йўлга қўйишлари учун рухсат берилгани ҳақида ўқувчиларини хабардор қилган. Уларнинг орасида қурилиш материаллари, автомобиль эҳтиёт қисмлари етказиб берувчилар, суғуртачилар, нотариуслар, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат қилувчи марказлар бор, дейилади мақолада.
Yahoo Finance янгиликлар хизмати эса “Ўзбекистон иккита вилоятида коронавирус чекловларини юмшатади” сарлавҳаси билан материал берилди. Унда давлат раҳбари матбуот хизмати маълумоти асосида иккита йирик — Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида ҳаракатланиш чекловларини босқичма-босқич камайтириб бориш режалаштирилаётганига тўхталиб ўтилган.
Президент Шавкат Мирзиёев илгари киритилган карантин чекловларини юмшатиш йўлидаги биринчи қадамни ташлаган ҳолда касаллик юқтириш хавфи паст даражада бўлган туман ҳамда иқтисодиёт секторларини аниқлаш бўйича топшириқ берди, деб ёзади америкалик журналистлар.
Канаданинг The Financial Post газетасида эса Ўзбекистон халқаро молия институтларидан узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ва грантлар шаклида 3 млрд. доллар маблағ олиши тўғрисида дастлабки келишувларга эришгани ҳамда ўзининг ташқи қарз чекловларини вақтинча кўпайтирган ҳолда янада кўпроқ маблағ жалб қилиши мумкинлиги қайд этилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Миллий банки 2020-2021 йилларга еврооблигациялар чиқаришни режалаштираётгани таъкидланган. Канадалик шарҳловчиларнинг эътироф этишича, бундай амалиёт натижасида олинадиган сумма коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш ва маҳаллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди