date

"Ливерпуль" – "Астон Вилла": Бугунги ўйин учун таркиблар

"Ливерпуль" – "Астон Вилла": Бугунги ўйин учун таркиблар
Англия Премьер-лигасининг 10-турида "Ливерпуль" ва "Астон Вилла" жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Қуйида эҳтимолий бошланғич таркиблар билан танишинг.

"Ливерпуль": Мамардашвили (дарвозабон), Робертсон, ван Дейк, Конате, Бредли, Мак Аллистер, Собослаи, Гакпо, Вирц, Салоҳ, Экитека.

"Астон Вилла": Мартинес (дарвозабон), Дин, Торрес, Конса, Кэш, Онана, Камара, Мангинн, Роджерс, Гессан, Уоткинс.

"Ливерпуль" жамоасида бир қатор жароҳатланган футболчилар мавжуд: Алиссон Бекер (дарвозабон), Кёртис Жонс, Жереми Фримпонг, Жованни Леони, Александр Исак. Шунингдек, Райан Гравенберх ўйинда иштирок этиши шубҳали.

"Астон Вилла" сафида эса Андрес Гарсиа, Эмилиано Буэндия ва Юри Тилеманс жароҳат сабаб ўз жамоаларига ёрдам бера олмайди. "Ливерпуль"дан ижарага олинган Харви Эллиот эса ушбу ўйинда қатнашолмайди.

АПЛда "Ливерпуль" кетма-кет тўртта мағлубиятга учраган бўлса, "Астон Вилла" кетма-кет тўртта ғалаба қозонган. 9-турда "Ливерпуль" "Брентфорд"га 2:3 ҳисобида ютқазган бўлса, "Астон Вилла" "Манчестер Сити"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Бугун, 1 ноябр, Тошкент вақти билан соат 01:00да "Энфилд" стадионида ўйин бошланади. "Ливерпуль" ва "Астон Вилла" ўртасидаги учрашувни жонли матнли трансляцияда кузатиб боринг.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ливерпуль" – "Астон Вилла": Бугунги ўйин учун таркиблар