date

PUMA брендини “ўғрилаган” тадбиркор 40 млн сўм жаримага тортилди

PUMA брендини “ўғрилаган” тадбиркор 40 млн сўм жаримага тортилди

Адлия органлари текшируви натижасида «P.B.» МЧЖ томонидан Германияга тегишли “PUMA” товар белгиси ҳуқуқлари бузилгани маълум бўлди.

Текширув жараёнида тадбиркорлик субъекти контрафакт маҳсулотларни “PUMA” бренди остида сотувга қўйгани аниқланди. Бу ҳолат товар белгиси эгаси бўлган компания ҳуқуқларига жиддий тажовуз сифатида баҳоланди.

Натижада корхонага 40 миллион сўмлик маъмурий жарима қўлланди. Шу билан бирга, “PUMA” товар белгиси билан боғлиқ барча ноқонуний фаолиятни дарҳол тўхтатиш талаби ҳам қўйилди.

Адлия вазирлиги маълумотида таъкидланишича, интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича текширувлар давом этмоқда. Мақсад — мамлакатда брендинг маданиятини ривожлантириш ва ҳақиқий интеллектуал мулк эгалари манфаатларини ҳимоя қилиш.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » PUMA брендини “ўғрилаган” тадбиркор 40 млн сўм жаримага тортилди