18:12 / 15.05.2020
3 433

Россия ТИВ расмий вакили Ўзбекистонда рус тили билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

Россия ТИВ расмий вакили Ўзбекистонда рус тили билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди
Ўзбекистонда иш юритиш жараёнларида рус тилидан фойдаланиш республика фуқароларининг манфаатларига мос келади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова 14 май куни ўтказилган брифинг вақтида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».

Захарова Ўзбекистон давлат идораларининг ўзбек тилида иш юритишини белгиловчи қонун лойиҳаси тўғрисидаги саволларга изоҳ берган.

«Ўзбек томонининг мавжуд мурожаатларига мувофиқ, Ўзбекистонда рус тилини ўқитиш борасидаги тўлиқ дастурни яратиш бўйича ҳамкорликда фаол ишлар олиб борилмоқда», — дейди Россия ТИВ вакили.

Унинг сўзларига кўра, гап етказиб бериладиган ўқув, услубий ва бадиий адабиётлар сонини кўпайтириш, қўшимча рус тилидаги марказларни очиш, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларига малакали рус мутахассисларини юбориш, Россия олий ўқув юртларида ўзбекистонлик абитуриентлар учун «рус филологияси» ихтисослиги бўйича бюджет ўринларни кўпайтириш ва шу каби бошқа ишлар ҳақида кетмоқда.

«Биз юқорида қайд этилган қонун лойиҳасининг оммавий ахборот воситаларида юзага келган мунозараларга эътибор қаратдик. Унинг тарафдорлари камчиликни ташкил этиши ҳақида тасаввур пайдо бўлди. Қолдирилган изоҳларнинг аксарияти шуни кўрсатадики, рус тилининг расмий тартибда сақланиши тарих руҳи ва муносабатларимизнинг замонавий сифатига, асосийси — Россияда ўқиш ёки ишлашни танлайдиган фуқароларнинг манфаатларига тўла мос келади», — дейди Захарова.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойининг охирларида Ўзбекистон Адлия вазирлиги давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиққан эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Россия ТИВ расмий вакили Ўзбекистонда рус тили билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди