«Ўзгидромет» хабарига кўра, ҳарорат 39-42 даражагача, жанубий туманларда ва Навоий ва Бухоро вилоятларининг чўл зонасида 43-44 даражагача кўтарилади, бундай ҳарорат шу кун учун хос бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8 даражага юқори. Туркманистон ҳудудидан иссиқ ҳаво кириши кучайиши билан шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин.
23 июнда Қозоғистондан атмосфера фронти ўтиши билан Ўзбекистонда об-ҳаво шароитларининг ўзгариши кутилмоқда. Республикада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Тошкент вилоятида эрталаб ва кечқурун, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли туманларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат сезиларли пасаяди ва 35-40 даража атрофида, жанубда ва чўл зонасида 42 даража иссиқ бўлади. Ҳаво оқимининг ўзгариши билан шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди.
24-25 июнда республикада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
26 июнда мамлакат шимолига, 27 июнда қолган ҳудудларга Волгабўйидан совуқ антициклоннинг кириши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайиб, 27-30 даражани ташкил қилади, бу меъёрий ҳароратдан 5-6 даражага пастдир, тунги ҳарорат эса ўша меъёрларда сақланиб қолади — 19-24 даража бўлади. Совуқ фронт ўтиши билан яна шамол кучайиб, 15-20 м/с тезликда эсиши прогноз қилинмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди