Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати Бишкек томонидан тарқатилган “президент Назарбоев чегарада пайдо бўлган барча муаммоларни бартараф этиш тўғрисидаги фармойиши”ни инкор қилди, деб ёзмоқда “Tnews.uz” сайти.
Қозоғистон бош вазири сайтида 12 октябрь куни кечқурун эълон қилинган баёнотда таъкидланишича, «аслида ҳукуматга мазкур масала бўйича ҳукуматлараро маслаҳатлашув ўтказиш топширилди».
Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати баёнотида қайд қилинишича, Сочи (Россия)да бўлиб ўтган Евроосиё Иқтисодий Олий Кенгаши мажлиси доирасида Қозоғистон президенти ва Қирғизистон бош вазири ўртасида мулоқот бўлиб ўтмади. «Исақовнинг давлатимиз раҳбари олдига қисқа ташрифи бўлди», — дейилади Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати тарқатган баёнотда.
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 11 октябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган расмий учрашувларда, жумладан МДҲ давлат раҳбарлари Кенгаши мажлисида иштирок этди. Қирғизистон номидан Сочига бош вазир Сапар Исақов бошчилигидаги делегация йўл олди. Ўша куни Қирғизистон расмий матбуоти Сапар Исақов Назарбоев билан учрашгани ва уни қирғиз-қозоқ чегарасида юзага келган вазият борасида огоҳлантиргани ҳақида хабар тарқатилди. «Музокараларлан сўнг президент Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ҳукуматига чегарада юзага келган масалаларни бартараф этишга кўрсатма берди», — дейилади Исақовнинг Facebook’даги саҳифасида 11 октябрь кечқурун эълон қилинган хабарда.
Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати баёнотида Қирғизистон бош вазири Сапар Исақовнинг Facebook’даги саҳифасида президент Назарбоев билан “қирғиз-қозоқ давлат чегарасидаги вазият борасида”ги суҳбат борасида “ахборот талқин қилинишида чалкашликлар” борлигини маълум қилинади.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев 7 октябрь куни Қозоғистон раҳбариятини очиқчасига “Қирғизистон ички ишларига аралашаётганликда” айблаб чиққанидан кейин кўп ўтмай Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги ўтиш-назорат пунктларида автомобил ва одамларнинг узундан-узоқ навбати пайдо бўлди. Қозоғистон бош вазири Бақитжан Сагинтаев 10 октябрь куни бу айбловларни “асоссиз” эканлигини айтиб, инкор қилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади