Мьянмада маҳаллий ҳокимиятларнинг тазйиқи остида камида 6700 роҳинжа мусулмонлари ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Чегарасиз шифокорлар» ташкилотида хабар қилишди, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти. Маълумотлар Мьянмадан қочган қочоқлар лагерларининг аҳолиси орасида сўров ўтказиш асосида олинган.
Ташкилотнинг маълумотларига қараганда, ўлимларнинг энг кўпайиш вақти Мьянма ҳукумати ўтказган террорчиликка қарши операциянинг бошланиш пайтига тўғри келади. Ҳокимият вакилларининг маълумотларига қараганда, ҳалок бўлганлар анча кам – 400 киши. Уларнинг кўпчилиги экстремистлар бўлганлиги таъкидланади.
Аҳолисининг аксарияти буддавийлар бўлган Мьянмада роҳинжа мусулмонлари маҳаллий ҳокимиятлар томонидан тазйиққа учрамоқда. Августнинг охиридан бошлаб, бу халқнинг юз минглаб вакиллари мамлакатдан қочишга мажбур бўлди. Қочоқлар орасида болалар кўпчиликни ташкил қилади, уларнинг аксарияти тўйиб овқат емасликдан жабр кўрмоқда.
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Мьянма ҳукуматининг ҳаракатларини «этник тозалаш» деб атади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди