Станислав Матвеев ва Игор Косотуровларнинг қариндошлари ва дўстлари РБК агентлигига ҳарбийларнинг Сурияда ҳалок бўлганлигини тасдиқлашди. Бундан аввал Conflict Intelligence Team уларнинг исмларини Суриянинг Дейр-эз-Зор вилоятига берилган ҳаво зарбаси оқибатида ҳалок бўлган “Вагнер гурухи” иштирокчилари рўйхатига киритган эди, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.
Асбестлик Станислав Матвеев тақдири ҳақида унинг амакиваччаси Игорь Пацко маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, оиласига ҳарбийнинг ўлими сабабларини аниқ айтишмаган, вафот бўлган ҳарбийнинг жасади ватанига олиб келинишини кутишмоқда. «Унинг ўлими билан боғлиқ сана Америка авиазарбаси кунига тўғри келмоқда», – дейди жаноб Пацко. Игорь Косотуровнинг дўсти Любава Кочева ҳарбий хизматчи Сурияда 7 февраль куни вафот этганлигини айтди.
“Болтиқ алоҳида казаклар округи” («Балтийский отдельный казачий округ») жамияти юзбоши Владимир Логиновнинг вафот этганини тасдиқлади. Илк бор бу хабар CIT томонидан тарқатилган эди. «Юзбоши Владимир 2018 йилнинг 7 феврал куни Суриянинг Дейр-эз-Зора туманида тенг бўлмаган жангда ҳалок бўлди”, – дейилади казаклар жамияти хабарида.
Унга қадар “Бошқа Россия” («Другая Россия») ҳаракатининг ҳамраиси Александр Аверин ташкилот фаоли Кирилл Ананьев ҳалок бўлгани ҳақида «Медиазона»га тасдиқлаган эди. Бу ҳақда «Коммерсант» газетаси маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Овқат егингиз келмаслиги саломатликдаги жиддий ўзгаришлар аломати бўлиши мумкин
Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди
Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Россия яна бир бор Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади
Дэвид Кэмерон: “Дунё Россиянинг Украинадаги урушидан сабоқ олмади”