Остона шаҳрида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув якунида қўшма баёнот қабул қилинди ва шу форматда ҳар йили учрашиб туришга келишиб олдилар. Бу ҳақда «Tnews» хабар берди.
Тожикистон президенти матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Эмомали Раҳмон ўз чиқишида, жумладан минтақадаги барча давлатлар манфаатларини ҳисобга олиб сув-энергетик заҳиралардан самарали ва оқилона фойдаланиш минтақа давлатлари ҳамкорлигининг асосий йўналишларидан бир эканлигини таъкидлади. Унинг айтишича, бу минтақа фаровонлиги ва барқарор ривожланиши йўлидаги бош омиллардан биридир.
“Мен бир неча бор юқори минбарлар, жумладан БМТ минбаридан Тожикистон сувдан фойдаланиш масалалари борасида ҳеч қачон қўшниларига муаммолар туғдирмагани ва туғдирмаслигини айтганман. Бугун мен яна бир бор биз қўшниларимизни сувсиз қолдирмаслигимизни таъкидлаб ўтмоқчиман”, деди Тожикистон президенти Имомали Раҳмон.
Эмомали Раҳмон амалдаги ва қурилаётган гидроэнергетик иншоатлар минтақадаги сув-энергетик муаммоларни ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Тожикистон раҳбари шунингдек, маданий-гуманитар ва илмий-техник соҳада ҳамкорликни кенгайтириш борасида ҳам айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича бу соҳада ҳамкорликн мустаҳкамлаш минтақа мамлакатлари ва халқларининг маданий-маърифий яқинлашуви йўлида муҳим аҳамиятга эга бўлади, дея хабар беради ТР президенти матбуот хизмати тарқатган хабарда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди