Пойтахт кўчаларида автомашиналар кўпайиб кетганлиги учун баъзида пиёдаларнинг йўлдан ўтиши қийин бўлиб қолади. Аксарият ҳайдовчилар тўхташ мумкин бўлмаган жойга автомашиналарини қўйиб, одамларнинг, бошқа машиналарнинг ўтишига халақит қилишади. Бундай ҳолатлар учун ҳам бирор жазо борми?”
Раъно Зоирова, Тошкент шаҳри.
Алишер АБДУҚОДИРОВ, Тошкент шаҳар ИИБнинг ЙҲХБ жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими инспектори, майор:
— Бундай ҳолатларда йўлга нотўғри жойлаштирилган автомашиналар ҳаракатланаётган бошқа машиналарга, пиёдаларга халақит қилиб, уларнинг хавфсизлигига таҳдид солади. Шунинг учун ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилган ҳолда автотураргоҳларга машиналарини қўйишлари лозим. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (МЖтК)нинг 1286-моддасига асосан юқоридаги каби ҳолатларга сабаб бўлган ҳайдовчилар энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробарида маъмурий жавобгарликка тортиладилар. Агар бу қонунбузарлик ҳайдовчи томонидан бир йил давомида яна қайта содир этиладиган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари ва ҳайдовчи қайта-қайта қонунбузарликларга йўл қўйса, энг кам иш ҳақининг 10, 15 баробари миқдорида жарима тўлайди. Масъул шахс қонунбузар ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузади. Агар нотўғри жойлаштирилган автомобиль транспортлар ҳаракатига халақит қиладиган бўлса, унинг ҳайдовчиси бўлмаса, масъул шахс Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 291-моддасига асосан транспорт воситасини текширувдан ўтказиш ва қўлга олиш ҳуқуқига эга бўлади. Автомашина жарима майдончасига олиб келинади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги №149 сонли қарорига асосан амалга оширилади.
Манба: darakchi.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди