Ўзбекистон дунёнинг 50 та энг йирик автомобиль бозорлари қаторига киритилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-05-2015 | 10:48 ZAMIN.UZ / Авто / 20 Май 2015 года
3 420

Ўзбекистон дунёнинг 50 та энг йирик автомобиль бозорлари қаторига киритилди

Ўзбекистон дунёнинг 50 та энг йирик автомобиль бозорлари қаторига киритилди

Ўзбекистон автомобиль бозори 2015 йилнинг 1-чорагига кўра, дуёниннг энг йирик автомобиль бозорлари рейтингида 43-ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Бу ҳақда дунё автомобиль бозорларини таҳлил қилишга ихтисослашган Focus2move консалтинг агентлиги маълумотлари дарак бермоқда. 2014 йилнинг шу даврига нисбатан Ўзбекистон автомобиль бозори 5 та ўринга юқорилаган (2014 йилда 48-ўринни эгаллаган эди).

Март ойи якунларига кўра, Ўзбекистон автомобиль бозори жаҳон автомобиль бозорининг 0,2 фоизини ташкил қилмоқда. Ўзбекистонда жорий йилнинг дастлабки уч ойида 52005 та, жумладан март ойида 17910 та автомобиль сотилган. Жорий йилда 2014 йилнинг 1-чорагига нисбатан 10 фоиз камроқ автомобиль сотилган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru