Ўзбек санъати оламида яна бир тўй кутилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-07-2016 | 16:45 ZAMIN.UZ / Маданият / 15 Июл 2016 года
2 192

Ўзбек санъати оламида яна бир тўй кутилмоқда

Ўзбек санъати оламида яна бир тўй кутилмоқда

Куни кеча актриса Шаҳзода Матчонова, хонанда Нилуфар Усмонова, Шаҳзода, Динейра ва Рената Искандаровалар “қиз базми” нишонлашди.

Юқорида тилга олинганларнинг ҳар бири ўзининг Инстаграмдаги саҳифасига сурат жойлаб, уни “муҳим ҳодиса олдидан тадбир” ёҳуд “қиз базми” дея изоҳлаган.

Бироқ қиз базми айнан кимники эканлиги айтилмаяпти.

Таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак, улардан фақат Шаҳзода Матчонова ҳамда Динейра турмушга чиқмаган. Демак, суратдаги бўлажак келин шу иккисидан бири.

Актриса Шаҳзода Матчонованинг мухлисларидан бири унинг турмуш қураётганини ёзиб қолдирган. Ҳозирча мухлисларнинг бу борадаги саволлари очиқ қолмоқда.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru