Хонанда Лола ҳаммадан кечирим сўради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хонанда Лола ҳаммадан кечирим сўради

Хонанда Лола ҳаммадан кечирим сўради

Хонанда Лола ўзининг ижтимоий тармоқларлардаги саҳифаларида барчани кечиримли бўлишга ундади.

“Кечириш-бу озод бўлиш. Гина-араз эса сиздан бошқа кимдир заҳарланишига умид қилиб ичилаётган заҳардир.

Бугун мен барча яқинларим, дўстларим, қариндошларим ва ҳаттоки бегоналардан ҳам кечирим сўрайман. Балки, сўзларим ёки хатти-ҳаракатларим билан дилингизни оғритгандирман. Балки менинг сукутим ҳам кўнглингизга оғир ботгандир...
Хонанда Лола ҳаммадан кечирим сўради

Баъзан атрофингда сендан хафа бўлган, сендан оғинган қалб соҳиби борлигидан бехабар тарзда яшайверасан...

Ҳаммамиз хато қиламиз, кимнидир хафа қилиб қўямиз. Келинг, кечиримли бўлишни ўрганамиз...”,—деб ёзди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, Лола 7 август куни Москва шаҳрида яккахон концерт дастурини тақдим этади. Шунингдек, бугун 1 августь куни радиоканаллар орқали хонанданинг янги “Хабар ол” деб номланган қўшиғи премьераси бўлиб ўтади.

Манба: Даракчи.уз

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru