Шох Руҳ Хон АҚШ аэропортида ушланиб қолди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Шох Руҳ Хон АҚШ аэропортида ушланиб қолди

Шох Руҳ Хон АҚШ аэропортида ушланиб қолди

Болливуд юлдузи Шох Руҳ Хон Twitter тармоғи орқали АҚШ аэропортининг иммиграцион органлари томонидан учинчи марта ушланиб қолинаётганлигига нисбатан ўз норозилигини билдирди, деб “Кун” хабар беради.

50 ёшли ҳинд актёри 2012 йилда Нью-Йорк иммиграция хизмати ходимлари томонидан ушланиб қолган, ўшанда унинг ҳиндистонлик мухлислари АҚШни ирқчиликда айблашганди.

"Мен дунёда хавфсизлик сақланиши кераклигини яхши тушунаман ва буни ҳурмат қиламан, лекин ҳар сафар АҚШ аэропортида ушланиб қолавериш жуда жонга тегди", - деб ёзади Хон ўз твиттерида.

Хоннинг ушланиб қолганлиги ҳақида ҳинд телеканалларида хабар тарқалганидан кейин АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Ниша Бисвал содир бўлган воқеа юзасидан тезда узр сўради.

"Аэропортдаги танглик учун узр сўраймиз, ҳаттоки америкалик дипломатлар ҳам бундай ҳолатларга дуч келишади", - деб ёзади Бисвал твиттерда.

Вашингтон Хоннинг исми шарифи мусулмонча бўлгани учун ушланиб қолгани тўғрисидаги маълумотни инкор қилди.
2012 йилги воқеадан сўнг Хон бу борада ҳазиллашиб шундай деган:

"Ҳа, доим шундай бўлади...Ҳар сафар мағрурлигим тутса, Америкага чипта оламан. Иммиграция хизмати ходимлари юлдуздан юлдузни "тепиб чиқаришга" уста бўлишади.

2009 йилда ҳам худди шундай воқеа юз берган, ўшанда ҳам ҳинд халқининг норозилигидан сўнг АҚШ томон узр сўраган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru