Қирмизи олма ширин бўларкан, отарчининг юзи қалин бўларкан… » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қирмизи олма ширин бўларкан, отарчининг юзи қалин бўларкан…

Қирмизи олма ширин бўларкан, отарчининг юзи қалин бўларкан…

Шоирнинг деганлари…

Қирмизи олма ширин бўларкан,
Кўзи очнинг дарди қорин бўларкан.
Ўғрими, тўғрими, нима фарқи бор,
Отарчининг юзи қалин бўларкан.…

Йўл-йўлакай, эшитиб қолдим. “Сен бўлмасанг, ақлимдан озаман, жоним” деб куйлаяпти (тўғрироғи, бақиряпти) биттаси. “Ўзи ақлдан айрилиб бўпсан-у, қўшиқ айтиб нима қиласан?” дейдиган одам бормикан буларга!..
Яна мисоллар келтириб ўтирмадим. Шундоқ ҳам (бошқалар назарида) ҳадеб шовқинчиларга осилавериб ёмон кўриниб бўлдим. Лекин бу ерда ёшлар маънавияти, маърифат, тилу миллат эртаси каби муҳим ва жиддий масалалар бор! Майли, улар бунақа бемаъни гапларни ўзига ўзи хоҳлаганча айтиб юраверсин, лекин катта майдонга, эфирга чиқмасин, ёшларни баттар чалғитмасин. Аслида, аҳвол ўзгартириб бўлмайдиган даражада. Лекин имкон қадар шунақа оммавий шовқинчиларга қарши курашаверайлик; ён-атрофимизда ука-сингилларимиз “сотка”ни қийратиб, уларни берилиб тинглаётган бўлса, ўша матоҳни аста қўлидан олиб, яхшила-а-аб тушунтирайлик. Барибир, таъсири бўлади!

Шоир Беҳзод Фазлиддин

Манба: Diydoraziz.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru