2015 йилги Нобель мукофотининг барча совриндорлари айтилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

2015 йилги Нобель мукофотининг барча совриндорлари айтилди

2015 йилги Нобель мукофотининг барча совриндорлари айтилди

12 октябрь куни Иқтисодиёт йўналишида англо-америкалик иқтисодчи Энгус Дитон Нобель мукофотига сазовор деб топилди ва шу билан анъанавий “Нобель ҳафталиги” якунланди.

Ушбу давр мобайнида жамоатчилик эътиборига Нобель мукофотига барча расмий йўналишлар бўйича сазовор бўлган шахсларнинг номлари ҳавола этилди.

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти

Дастлаб, 5 октябрь кунида Тиббиёт йўналишида ғолиблар тақдирланди. 2015 йилнинг тиббиёт бўйича Нобель мукофоти паразит қуртлар чақирадиган инфекцияларга қарши тура оладиган препарат ярата олган тадқиқотчилар Уильям Кэмпбелл ва Сатоши Омура, шунингдек, безгакка қарши илож топган Юй Туга берилди.

Физика бўйича Нобель мукофоти

6 октябрь куни эса Физика бўйича 2015 йилги Нобель мукофоти совриндорлари сифатида нейтрино осцилляциясини очган Такааки Кажита ва Артур МакДональд номлари маълум қилинди.

Химия бўйича Нобель мукофоти

7 октябрь куни Химия бўйича Нобель мукофоти ДНК репарацияси бўйича изланишлар қилган олимларга берилди. Булар швециялик Томас Линдал, америкалик Пол Модрич ва туркиялик Азиз Санкар бўлишди.

Адабиёт бўйича Нобель мукофоти

8 октябрь куни 2015 йил учун адабиёт йўналишида Нобель мукофоти таниқли беларусь ёзувчиси Светлана Алексиевичга тақдим этилди.

Тинчлик бўйича Нобель мукофоти

9 октябрь куни 2015 йилги Тинчлик учун Нобель мукофотини Тунис миллий диалогининг вакиллари бўлмиш “тўртлик” олганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru