Ноябрь ойида Ойбек ва Нигоранинг никоҳ тўйи бўлиб ўтади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ноябрь ойида Ойбек ва Нигоранинг никоҳ тўйи бўлиб ўтади

Ноябрь ойида Ойбек ва Нигоранинг никоҳ тўйи бўлиб ўтади

2015 йилнинг ноябрь ойида ўзбек эстрада вакиллари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари – Ойбек Алимов ҳамда Нигора Исмоилованинг никоҳ тўйи бўлиб ўтади. Бу ҳақда kun.uz сайтининг ишончли ахборот манбаси хабар қилди.

Ахборот манбасининг маълум қилишича, айни пайтда ёш жуфтлик тўй тайёргарликлари билан банд. Улар биргаликда турли ташкилий масалаларни ҳал этишмоқда.
Бундан аввал ҳам ушбу жуфтликнинг оила қуриши ҳақида кўп маротаба миш-мишлар тарқалган бўлиб, бу борадаги гаплар ўз тасдиғини топмаган эди.
Ноябрь ойида Ойбек ва Нигоранинг никоҳ тўйи бўлиб ўтади

Мазкур масала юзасидан санъаткорларнинг маъмурига қўнғироқ қилганимизда, бу бўйича изоҳ бера олмаслигини маълум қилди.

Хонандалар 2005 йилдан буён дуэт гуруҳ сифатида ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. 2008 йилда улар “Ниҳол” давлат мукофотини қўлга киритишди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru