Хитой Ўзбекистонга 2,7 млрд долларлик кредит тақдим қилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитой Ўзбекистонга 2,7 млрд долларлик кредит тақдим қилади

Хитой Ўзбекистонга 2,7 млрд долларлик кредит тақдим қилади

Хитой Ўзбекистонга 2,7 млрд долларлик кредит тақдим қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Хитой раисининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари олдидаги нутқида маълум қилган, дейилади "Кун" нашрида.

Хитой раиси Си Цзиньпин ўтган ҳафтада ШҲТ саммити доирасида Ўзбекистонга давлат ташрифи уюштирганди.

Ислом Каримов ва Си Цзиньпин ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ташриф буюрдилар ҳамда Сенат ва Қонунчилик палатаси аъзолари олдида нутқ сўзладилар. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги 29 июнда ўз сайтида икки давлат раҳбарининг ушбу нутқларини чоп этди.

Ислом Каримов ўз нутқида Ўзбекистон ва Хитой музокаралар натижаларига кўра кўплаб ҳужжатлар имзолагани, бу ҳужжатлар ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари ва устувор йўналишларини белгилашини таъкидлаб ўтган.

"Биз, шу жумладан Хитой томонидан Ўзбекистонга 2,7 млрд доллар кредит кўринишида ажратилиши ҳақидаги ҳужжатларни имзоладик, умумий ҳисобда эса 6,2 млрд долларлик объектлар қурилиши кўзда тутилмоқда", деб айтган ўз нутқида Ислом Каримов.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru